O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг кенгайтирилган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

19.04.2021, 15:53

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг кенгайтирилган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Андижон шаҳридаги Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Партия вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги долзарб вазифалар ижросига бағишланган мазкур йиғилишни партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб, сиёсий жараёнларда электорат ва депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлигини алоҳида қайд этди.

-Ютуқлар ўзимизники, бироқ айрим туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятида йўл қўйилаётган сусткашлик танқидий баҳоланди, - дейди партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ҳожимуҳаммд Хасанхонов. – Давр барчамиздан воқеликларга лоқайд бўлмасликни, ҳар қадамда топшириқларга, олдимизга қўйилаётган вазифаларга ҳушёр ва сергак, фидойилик билан қарашишимизни талаб қилмоқда. Албатта, партия вилоят Кенгашидаги бўлимлар томонидан тайёрланган бугунги танқидий-таҳлилий хулосалар айрим ходимларимиз ҳамда депутатларимизни “уйғотишига” ишонамиз.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган йиғилишда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, келгусидаги вазифалар белгиланди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+