Депутатлар Пешкўда сайёр қабул ва тиббий кўрик ўтказишди

19.04.2021, 16:19

Депутатлар Пешкўда сайёр қабул ва тиббий кўрик ўтказишди

O'zLiDeP депутатлари Халимжон Сафаров ва Матлуба Бадриддиновалар ташаббуси билан Пешкў тумани Афшона оилавий поликлиникасида Бухоро давлат тиббиёт институти Ички касалликлар ва эндокринология кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан тиббий кўрик ўтказилди.

Унда ўнлаб пешкўлик беморларга тажрибали мутахассислар томонидан ташхислар қўйилиб, маслаҳатлар берилди, уларнинг айримларига бепул дори-дармонлар ҳам тарқатилди.

–Жорий йилни “Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ёшларни қўллаб қувватлаш йили” деб номланиши ҳам бежизга эмас, – дейди Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Матлуба Бадриддинова. – Ана шундай чекка ҳудудларда аҳоли саломатлиги, айниқса, тўғри овқатланиши, касалликларни олдини олиш учун қилиши лозим бўлган чоралар ҳақида ҳам тушунча бердик.

Жараёнда Бухоро давлат тиббиёт институти ички касалликлар ва эндокринология кафедраси, Республика кардиология маркази вилоят филиалининг ҳамкорлиги самара берди. Ички аъзолар, кардиологик ва эндокринологик касалликлардан сақланиш борасида берилган маслаҳатлардан кўзланган мақсад диспансер назоратидаги беморларни соғломлаштириш ва касалланишларнинг олдини олишдан иборатдир.

Оилавий шифокорлар ва ҳамшираларга оилавий поликлиникаси тиббий ҳужжатларни юритиш ва касалликларни олдини олиш, тўғри овқатланиш, касалликни келтириб чиқарадиган хавф омилларини эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини аҳолига тўғри тарғиб қилиш асослари тушунтирилди ҳамда дори-дармонлар, турли касалликлар профилактикаси юзасидан тиббий буклетлар тарқатилди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар” рўйхатига кирган, диспансер назоратида турган аҳолини тиббий кўрикка жалб қилиш, уларнинг дардини, муаммосини ўрганиш ва ечимини топиш бўйича ҳам маҳорат дарслари ўтилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида O'zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутати Халимжон Сафаров ўнга яқин бепул даволанишга муҳтож аҳоли қатлами учун сайёр қабул ташкил қилди. Унда сурункали, оғир касалларга чалинган, бироқ, тузалиш учун етарли маблағи йўқ пешкўликларнинг нафақат бепул дори-дармонларга муҳтожлиги, шу билан бирга бошқа муаммолари ҳам тингланди.

Кўплаб пешкўлик оғир касалга чалинган фуқаролар бепул даволаниши учун барча чоралар кўрилди. Шунингдек, уларни даволовчи врачлар ҳам аниқланиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    698
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+