Бухорода ишсиз хотин-қизлар бепул касбга ўқитилмоқда

19.04.2021, 17:13

Бухорода ишсиз хотин-қизлар бепул касбга ўқитилмоқда

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ва партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Ўз ишингни бошла ва такомиллаштир” мавзусида "Тадбиркор бизнес центр" кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш касб-ҳунар ўқув марказида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбир “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолига яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитларни кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, ҳар бир маҳаллада ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

 Тадбир давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳалар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган қонун ва қарорлар билан таништириб ўтдилар.

Шунингдек, "Тадбиркор бизнес центр" ўқув марказини битирган 25 нафар талабаларга ўқишни намунали тугатганлиги учун диплом ва сертификат топширилди. Шу билан бирга 15 нафар талабаларга партия гувоҳномалари топширилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида партия фаоллари томонидан шу ўқув масканида таҳсил олган, “Аёллар дафтари” ҳамда ишсизлар рўйхатида турган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаган ҳамда ўз ишини бошлаган аёлларнинг фаолияти яқиндан ўрганилди. Бунга Когон туманидаги “Тараққиет” МФЙ, Деҳмирзайон қишлоғида яшовчи Ўғилой Муртазоева тумандаги “Сеул северенс” хусусий корхонасида иш бошлаганини мисол қилса бўлади.

  • Кўрилди
    874
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+