Музработда тадбиркор аёллар кўпаймоқда

19.04.2021, 17:16

Музработда тадбиркор аёллар кўпаймоқда

Музработ тумани “Орият” МФЙда жойлашган O`zLiDeP Музработ туман Кенгаши таркибидаги “Юнусова Наима” ҳунарманд-тадбиркор БПТда O`zLiDeP вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази томонидан “Бошланғич партия ташкилотлари билан маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўзаро ҳамкорлиги ва БПТдан чиққан муаммоли масалаларни депутатлик гуруҳида кўриб чиқиш тартиби” мавзусида амалий ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур ўқув-семинарда O`zLiDeP Музработ туман Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати А.Махаммадиев, “Ободон” БПТ раиси А.Назарова ҳамда “Юнусова Наима” ҳунарманд-тадбиркор БПТ аъзолари, иштирок этди.

Айтиш керакки, Наима Юнусованинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида O`zLiDePнинг туман вакиллари томонидан амалий ёрдам берилган. Уларнинг йўл-йўриғи ва кўмаги билан тикув цехини очишга муваффақ бўлган. Мазкур цехда бошланғич партия ташкилоти 2019 йилда ташкил топган. Ҳозирги кунда 16 нафар аъзоси бор. Бироқ, тадбиркор яна 20 нафар шогирдларини партияга аъзо қилишни режалаштирган. Н.Юнусова 100дан ортиқ шогирдлар тайёрлаган. Шогирди Неъматова Гулноза “Устоз-шогирд” йўналиши бўйича ўқув курси ташкил қилиб, маҳалладаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”даги 9 нафар хотин-қизни ўқитиб келмоқда. Н.Юнусова шогирдларини мустақил равишда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб олишлари учун ҳам амалий ёрдам ҳам бериб келмоқда. Мисол учун, шогирди Файзуллаева Сурайёга АТ "Халқ банки"дан 30 миллион сўм кредит олишда кўмаклашиб, оилавий корхона очишга амалий ёрдам берДИ. Яна бир шогирди Исломова Зулайҳога ҳам АТ "Халқ банки"дан 10 миллион сўм кредит олиш учун ҳужжатларни жамлаш, тикув машиналари харид қилишда йўл-йўриқ кўрсатди.

Тиниб-тинчимаган тадбиркор айни пайтда Музработ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва “Орият” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда маҳалладаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га тушган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 15 нафар хотин-қизни “Касбга тайёрлаш” дастури асосида тикувчилик йўналиши бўйича бепул ўқитаяпти.

Дилрабо Рахмонова,

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+