“Довруқ” хусусий корхонаси янгиариқлик ёшларни касбга ўргатишни бошлади

19.04.2021, 17:19

 “Довруқ” хусусий корхонаси янгиариқлик ёшларни касбга ўргатишни бошлади

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан ишсиз ёшлар учун “Довруқ” хусусий корхонасига саёҳат ташкил қилинди.

Бундан кўзланган мақсад эса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка кенгроқ жалб этишдан иборат. Дастлаб “Ёшлар қаноти” фаолларига корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, харидор боплиги, иш жараёни билан яқиндан танишди.

– Корхонамиз 1996  йилдан буён  мебел, эшик ва ромлар, темир дарвоза, турли идора ва ташкилотлар учун буюртма асосида 100 хилдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариб келмоқда, – деди  корхонанинг иш юритувчиси Сардор Қўшаков. - Даставал 2 нафар киши билан иш бошлаган бўлсак, ҳозирги кунда 20 дан зиёд ёшларимиз доимии иш билан таъминланган. Цехимизда ёғоч ва темир маҳсулотларни махсус Хитой давлатидан олиб келинган ускуналарда кесиб олиниб сўнгра ишлов берилади.  

Корхонамизнинг йиллик айланмаси 1 млрд сўмни ташкил қилади. Вилоят марказида савдо дўконимизни очишни режа қилганмиз. Маҳсулотларимизни вилоятимизнинг барча туманларига, Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятига етказиб беришни йўлга қўйганмиз.  

Саёҳат давомида ёшларга корхонадаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг иш жараёни, маҳсулотлар сифати бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Ушбу корхонада ишлаш истагини билдирган ёшлар уста шогирд анъанаси асосида ҳунар ўргатиладиган бўлди.

Шунингдек, ёшлар корхона қошида ташкил этилган китоб дўконида ҳам бўлиб, у ердаги 500 дан ортиқ турли жанрлардаги бадиий ва болалар адабиётлари, фанларга оид қўлланма ва китоблар  билан танишдилар.

Ўтказилган тадбирдан олам олам завқ олган, касб-ҳунарга, тадбиркорликка қизиққан ёшлар бу каби тадбирлар кўпроқ ташкил этилиши лозимлигини билдиришди.

Феруза Оллашукурова,

Янгиариқ туман Кенгашидаги

 O'zLiDeP депутатлик гуруҳи

ижрочи котиби

 

  • Кўрилди
    412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+