Ёшлар орасида ишсизлик энг кўп қайд этилган туманларда меҳнат ярмаркалари ўтказишни режамизга киритдик

19.04.2021, 17:24

Ёшлар орасида ишсизлик энг кўп қайд этилган туманларда меҳнат ярмаркалари ўтказишни режамизга киритдик

2021 йилнинг мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилингани бу борада хали бажарилиши зарур бўлган вазифалар мавжудлигини кўрсатади. Қабул қилинган давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар йўналишдаги ишларни юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Муҳтарам Президентимиз раислигида куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижросига бағишлангани ҳам бежиз эмас. Чунки мамлакатимиз бўйича 648 минг нафар ишсиз “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлса, биринчи чоракда улардан 283 мингининг бандлиги таъминланган холос. Албатта, бу қониқарли кўрсаткич эмас. Демак, йўналишда муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Ютуқлар ўз йўлига. Бироқ камчиликлар ишнинг талаб даражасида эмаслиги исботи. Бу таҳлилга Андижон вилояти ҳам тушиб қолганлиги яхши эмас, албатта. Йиғилишда таъкидланганидек, биринчи чоракда атиги 5 мингга яқин ёш доимий ишга жойлаштирилган. Аммо айни пайтда ҳудуддаги саноат корхоналари ва кластерларда 7 мингта доимий вакант иш ўрни мавжуд.айни иш ўринларида йигит-қизлар бандлигини таъминлашга эътибор қаратилмагани бир қадар лоқайдликка берилганимиздир аслида.

Биз сайловчилар билан учрашувларда, партия вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти билан ҳамкорликдаги турли тадбирларда ишсиз ёшлар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашяпмиз. Уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, фаолиятларини йўлга қўйишда кредит маблағлари ажратилишида имкон қадар ёрдамлашяпмиз. Лекин барибир юқорида келтирилганидек, шунча вакант иш ўринлари бўла туриб, ишсиз ёшлар сони сақланиб турибди.

Давлатимиз раҳбарининг “Энг муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш. Бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз бу – тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир”, деган фикрлари партиямиз электорати, депутат сафдошларимиз олдига янада масъулиятли вазифаларни қўйди, аввалгидан-да шижоатли, илғор, фаол, фидойи бўлиб ишлашга ундайди.

Бу борада партия вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосаримиз ҳамда Ёшлар қаноти билан ҳамкорликда ёшлар орасида ишсизлик энг кўп қайд этилган туманларда меҳнат ярмаркалари ўтказишни режамизга киритдик. Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими ҳамда Ёшлар қаноти ҳамжиҳатликда тадбиркор ва фермерлар билан бандлик муаммолари бўйича амалий тадбирлар рўйхати шакллантирилди.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+