Водий тажрибаси самарқандга кенг ёйилмоқда

20.04.2021, 15:39

Водий тажрибаси самарқандга кенг ёйилмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан «Водий тажрибасини Самарқандга кенг ёйиш» лойиҳаси доирасида кенг ишлар бошланган.

Айни пайтда мазкур лойиҳа асосида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавот маҳсулотлар етиштиришда катта тажриба тўплаган соҳибкору деҳқонлар, соҳани яхши биладиган олим ҳамда етук мутахассислар вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонлари эгаларига интенсив боғ яратиш, иссиқхонада экин парваришлаш ва томорқадан унумли фойдаланиш сир-асрорларини ўргатишмоқда.

Водийликлардан тузилган ишчи гуруҳи вилоятимизнинг Жомбой ва Булунғур туманларида бўлиб, аҳолига томорқа ва иссиқхоналардан фойдаланиш каби масалаларда кўмак беряпти.

Бизнинг мақсадимиз Самарқандда аҳоли томорқаларида экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйишдан иборат. Бунинг учун биз помидор, булғор қалампир кўчатларни олиб келиб, аҳоли томорқаларида ўз қўлимиз билан экиб кўрсатяпмиз, - дейди водийлик тажрибали томорқачилар.

Водий вилоятларидан келган томорқа эгалари туман аҳоли хонадонлари ва томорқачилари ўртасида ўз тажрибаларини кенг ёйиш борасида кўргазмали семинар йиғилишлари давом этмоқда.

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+