Томорқа бўйича водий тажрибаси Самарқандда кенг ўрганилмоқда

20.04.2021, 15:47

Томорқа бўйича водий тажрибаси Самарқандда кенг ўрганилмоқда

Вилоятимизга Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидан бир гуруҳ тажрибали томорқачилар иштирокида вилоятимизнинг барча туманларида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича секторларда кўргазмали семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Шундай семинарлардан бири Оқдарё туманининг З.М.Бобур МФЙда бўлиб ўтди.

O`zLiDeP вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, туман Кенгаши депутатлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлар ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакиллари, «Томорқа хизмати» МЧЖ раҳбарлари Андижон вилоятидан келган тажрибали томорқа эгалари иштирокидаги ишчи гуруҳ маҳалладаги Алиқул Низомов, Юля Умарова, Эшхўжа Насимов, Умида Ибрагимоваларнинг хонадонларида бўлиб ўзаро тажриба алмашдилар.

Семинар чоғида Андижонлик тажрибали томорқачи Муҳиддин Мамадалиев маҳалладаги иссиқхона эгаларига иссиқхонада сабзавот экинларини етиштириш ва парвариш қилиш бўйича қатор маслаҳат ва кўрсатмаларини берди.

Шундай хонадонлардан бири маҳаллада истиқомат қилувчи Умида Ибрагимовадир. Томорқасининг умумий майдони 30 сотихни ташкил қилиб, шундан 2 сотихига мўжазгина иссиқхона ташкил қилинган. Ярим сотихлик иссиқхонада қарийиб ўн йилдан буён лимон парваришлаб келади. Шу кичик иссиқхонадан бир тоннадан ортиқ лимон ҳосилини етиштириб, биргина лимоннинг ўзидан 20-25 млн. сўм даромад оламиз, - дейди хонадон эгаси.

Янги ташкил этилган бир ярим сотихлик иссиқхонага мандарин, апелсин етиштиришни мақсад қилган. Шунингдек, томорқасида банан, киве етиштириш ҳамда гулчиликни ҳам тажриба тариқасида ўрганмоқда.

Семинар давомида маҳалладаги «Аёллар» ва «Темир» дафтарда руйхатда турган хонадон эгаларига томорқасидан унумли фойдаланиб, даромад олиш бўйича кўрсатмалар берилиб, бепул сабзавот кўчатлари тарқатилди.

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+