Ҳоким ўринбосарининг ахбороти тингланди

22.04.2021, 10:04

Ҳоким ўринбосарининг ахбороти тингланди

O‘zLiDeP  Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Йиғилишни партиянинг шаҳар Кенгаши раиси, депутат Жонибек Матниёзов бошқариб борди. Унда шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Мақсудовнинг “Бухоро шаҳрида бизнес муҳитни яхшилаш ишларини ҳолати ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти тингланди.

Таъкидландики, Бухоро шаҳрида жорий йилнинг 1 апрель ҳолатида 11652 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 7755 таси кичик бизнес субъектлари ва 3897 таси якка тартибдаги тадбиркорлардир. Уларнинг 3252 таси, яъни 42 фоизи сўнгги уч йилда ташкил этилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагининг ўзида 914 та янги субъектлар иш бошлади. Бироқ, айни пайтда 291 та тадбиркорлар фаолият кўрсатмаяпти.  Афсуски, уларни қайта ишлашларини йўлга қўйилишида баъзи муаммоларга ҳам дуч келинмоқда.

Тадбир жараёнида депутатлар мазкур муаммони ҳал қилиш учун қўлларидан келадиган барча ёрдамга тайёр эканликларини билдирдилар. Ҳар бир депутат ўз сайлов округи ҳудудидаги фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектлари ҳолатларини ўрганиш таклифини билдиришди. Ана шу иш юритмаётган собиқ тадбиркорларга тегишли 116,4 гектар майдон айни пайтда деярли қаровсиз. Агар шу – аслида бандликни таъминлаш, солиқ тушумлари орқали иқтисодиётга фойда келтириш учун аниқ мақсадларда берилган ерларда тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилишига эришилса, бу шаҳар аҳолиси фаровонлигини ошириш билан бирга, инфратузилмани янада яхшилаш имконини бериши таъкидланди.

Ҳоким ўринбосарига кўра, 2021 йилда, шаҳарда 1985 та янги тадбиркорлик субьектларини ташкил этиш эвазига ўн мингга яқин иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Собиқ “Дилкушо” бозори ўрнида ишга тушириладиган савдо марказида 400, янги иш бошлайдиган “Карвон шоппинг центр”да 500 та тадбиркорлик  субъектлари фаолият юритади.

Йиғилиш қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+