Депутатнинг ташаббуси билан 20 нафар фуқаро ишли бўлди

22.04.2021, 10:08

Депутатнинг ташаббуси билан 20 нафар фуқаро ишли бўлди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Ҳайдар Ўроқов халқ қалбига қулоқ солиш, одамларнинг дарду ташвишини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида Жомбой туманидаги Тўққизбой маҳалласида бўлиб ўз сайловчилар билан мулоқот қилди.

Учрашув давомида халқ вакили ўз сайловчиларнинг мурожаатларини тинглади. Депутат маҳалладаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммоларини ўрганди.

Халқ вакили мулоқот чоғида ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ғоят муҳимлигини айтиб, бу борада туманда паррандачилик, чорвачилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш лозимлигини таъкидлади. Ўз иш фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшлар, хотин-қизларга депутат доим ёрдамга тайёрлигини билдирди. Паррандачилик корхонасида 20 нафар фуқаронинг доимий ишлаши учун иш ўринлари борлигини билдириб ўтди.

Депутат маҳалланинг кафиллиги асосида ўз корхонасидан жўжа ва уни боқиш учун ем маҳсулотларини ҳам берадиган бўлди. Ҳ.Ўроқов учрашув давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни тегишли мутасадди раҳбарлар орқали босқичма-босқич ушбу дафтарлардан чиқариб боришга келишиб олинди.

O'zLIDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+