O’zLiDeP кўзи ожиз ўқувчиларга меҳр улашди

23.04.2021, 14:19

O’zLiDeP кўзи ожиз ўқувчиларга меҳр улашди

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида “Қалб нури” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. OʼzLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда 16-сонли кўзи ожизлар мактаби ўқувчилари билан дилдан суҳбатлашилди, уларнинг қизиқишлари, орзулари, келажак мақсадлари билан ўртоқлашилди. Улар орасидаги иқтидорли ўқувчиларнинг истеъдоди намойишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Расулжон Каримов ҳамда партия Андижон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Жаҳонгир Жияновлар бугун давлатимиз томонидан имконияти чекланганлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр билдирдилар.     

- Ўзим “Мурувват уйи”да бевосита мана шундай болажонлар билан ишлаганим учун уларнинг ҳис-туйғулари, иштиёқларини юракдан ҳис қиламан, - дейди партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова. – Бугунги тадбир янги истеъдодларни кашф қилди. Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликдаги бундай тадбирларимиз мамлакатимизнинг ҳар бир ёш авлоди меҳр ва эътибор ардоғида эканлиги нишонаси бўлди.

“Ёшларнинг бугуни ва эртаси: орзуларга ҳамоҳанг суҳбат” мавзусидаги давом этган тадбирда имконияти чекланганларнинг қайноқ шижоатларига, ўтли нафас билан билдирилган ташаббускор ғояларига гувоҳ бўлинди. Ўқувчилар томонидан саънатнинг ҳар йўналишида намойиш этилган жонли чиқишлар йиғилганларнинг юксак эътирофларига сазовор бўлди.

Тадбир давомида ўқувчилар учун ёзилган дастурхон болажонларга завқ улашди.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    277
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+