Депутат ва ёшлар учрашуви

23.04.2021, 14:19

Депутат ва ёшлар учрашуви

O'zLiDeP Зангиота туман Кенгаши томонидан Зангиота агротехнологиялар техникумида 5 та муҳим ташаббус доирасида Тошкент Давлат Аграр Унверситети ректори академик, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Б.А.Сулаймонов ёшлар билан учрашди.

Учрашувда депутат ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бугунги кунда яратилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар тўғрисида гапириб ўтди.

Учрашув сўнгида ташриф буюрган ёшлар ўзларининг техникумда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги таклиф ва саволларини билдириб ўтишди, техникум раҳбарияти томонидан уларнинг барча билдирган савол ва таклифларига жавоб берилиб, амалий ва ижобий натижалар кўрилиши бўйича режалар тузилди.

Шундан сўнг, акдемик Б.А.Сулаймонов ўзи сайланган округидаги “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар холидан хабар олди.

Жумладан, “Назарбек” маҳалласи, Ҳақиқат кўчасида истиқомат қилувчи Асатуллаева Насиба опа хонадонига ташриф буюриб, уларни муаммолари билан қизиқди. 

Мазкур хонадон эгалари 44 йил ўқитувчи бўлиб ишлаб, ҳозирги кунда нафақага чиқиб, 826.000 минг сўм нафақа олаётганлигини билдирди. Ушбу хонадон соҳибаси бугунги кунда табиий газдан 500.000 минг сўм миқдорида дебитор қарздорлик борлигини айтиб ўтди.

Нафақа бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди. Шунингдек, депутат беғараз ёрдам қилиб дебитор қарздорликни тўлаб берди ва шу вақтнинг ўзида табиий газга улаб берилди.   

Кейинги манзил Давидова Зулфия хонадони бўлиб, мазкур фуқаро боқувчисини йўқотган ёлғиз она, тадбиркорлик қилишга қизиқиши бор, лекин моддий томондан қийинчиликлар бўлаётганлиги сабабли тадбиркорлигини бошлай олмаётганлигини маълум қилди. Депутат ушбу хонадон эгаларига озиқ-овқат маҳсулотлари улашиб, тикув машинаси бўйича мутассаддиларга ёрдам қилиш бўйича кўрсатма бериб ўтди.

                                                        Д. Тулянов,

O'zLiDeP Зангиота туман

Кенгаши аппарат-раҳбари 

  • Кўрилди
    880
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+