O’zLiDeP депутати уй-жойга муҳтож оилалар муаммоларини ўрганди

23.04.2021, 14:21

O’zLiDeP депутати уй-жойга муҳтож оилалар муаммоларини ўрганди

Мавлудахон Мирзакаримова Марҳамат тумани, “Ойбек” маҳалласида истиқомат қилади. Уй-жойга эҳтиёжи бор. Топганидан ортиниб, уй олишга қурби етмаяпти. Бир неча марта мутасаддиларга учрагани билан ижобий натижани кутиб чарчади.

“Янги хаёт” маҳалласида яшовчи Фаридахон Маматовани ҳам шу муаммо қийнайди. Арзон нархда хонадон истайвериб ҳолдан тойди. Ахир рўзғор – ғор. Ишлаб топгани оила ҳаражатларига кетади. Йиққан маблағи уй харидига етмаяпти.

Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутати Ҳафизахон Мамаризаеванинг юқоридаги фуқаролар истиқомат қилувчи 3-сектор ҳудудидаги ўрганишлари давомида мазкур муаммолар аниқланди. Халқ ноибининг “Қорабоғиш”, “Эрши”, “Найман”, “Йўламатол” маҳаллалари аҳли вакиллари билан учрашувлари, хонадонма-хонадон ўрганиш тадбирлари оилаларнинг яшаш шароитлари, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни юзага чиқарди.

 Халқ ноиби кўмаги билан эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, амалий кўмак учун зарурий ҳужжатлар тайёрланиши белгиланди.

Муҳаррамхон ГУЛМАТОВА,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    726
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+