Депутат назорати: Балиқчилик тадбиркор анорзор ташкил қилмоқчи, лекин ер масаласида муаммога дуч келмоқда

23.04.2021, 14:30

Депутат назорати: Балиқчилик тадбиркор анорзор ташкил қилмоқчи, лекин ер масаласида муаммога дуч келмоқда

Азизбек Мамадалиев Балиқчи туманидаги “Мубина текс” ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари. Корхона томонидан тайёрланган трикотаж маҳсулотлари ички бозорда харидоргирлиги билан ажралиб туради. Талаб бозорида юқори сифат билан аллақачон ўз ўрни, ўз нуфузига эга. Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш истагида. Фермерлик соҳасида ҳам яхшигина билимга эга Азизбек Мамадалиев эндиликда анорзор барпо қилиш ниятида. Бизнес лойиҳалари тайёр. Маблағи ҳам етарли. Фақатгина ер масаласида муаммоларга дуч келаётгани ёмон. Хали у масъулга, хали бу мутасаддига қилган мурожаатлари ижобий жавоб тополмай ҳалак.

O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши томонидан ўтказилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқот” форумида ишбилармоннинг муаммоси ўртага ташланди. Масала ечимини халқ депутатлари туман кенгаши депутати, туман ҳокими Жасурбек Абдураимов ўз зиммасига олди.

-Форумда қатор таклифлар ҳам билдирилди, - дейди партия туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Малоҳатхон Яқубова. – Масалан, бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан айтилган масаланинг долзарблиги эътиборимизни тортди. Одатда тадбиркорлик суъбектларининг эгалик  ёки фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи хужжатлар (қарор)дан нусха олишда  маҳаллий ижро этувчи ҳокимликга ариза орқали мурожаат этилади. Аммо айни жараёнда кўп ҳолларда инсон омили аралашуви мавжудлиги маълум бюрократик тўсиқлар ва сарсонгарчилик келтириб чиқараётганлиги таъкидланди. Бунинг олдини олиш учун ушбу жараённинг онлайн тизимини яратиш таклифи билдирилди. Мана, қаранг, тадбиркорларимиз депутатларни ҳам ишлашга, изланишга ундашяпти. Бу эса ўз-ўзидан ижобий ҳамкорлик деганидир.

Форумда Адҳамжон Ибрагимовнинг ҳам муаммосини бартараф этишга кўмаклашилди. Тадбиркорнинг мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган цеҳи мавжуд. Ҳозирда фаолиятини кенгайтириш мақсадида тиниб-тинчимаяпти. Маблағи етмаётгани боис кредит олиш ниятида. Зарурий ҳужжатлари тайёр. Тадбиркорга белгилангн тартибда кредит олишда кўмаклашилиши белгиланди.

Дилрабо ИСОМИДДИНОВА,

O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши

 ижрочи котиби

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+