Депутатлар бахмаллик “темир дафтар”га кирган хонадонларга саховат кўрсатди

23.04.2021, 14:31

Депутатлар бахмаллик “темир дафтар”га кирган хонадонларга саховат кўрсатди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Бизнес тузилмалари, фермерлар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Бахмал туманининг Новқа қишлоғида томорқачилар учун ташкиллаштирилган тадбир давомида “Новқа боғлари” деҳқон хўжалиги раҳбари Холиқул Абдуҳолиқов томонидан қишлоқдаги “Темир дафтар”даги хонадонларга 25 донадан жўжа, 2 донадан манзарали дарахт кўчати, 100 донадан помидор, бодринг, қалампир, булғар қалампири кўчатлари тарқатди.

Новқа қишлоғида бугунги кунда 8112 нафар аҳоли истиқомат қилади. Айни пайтда “Темир дафтар”га 12 та оила, “Аёллар дафтари”га  27 нафар хотин-қизлар ва “Ёшлар дафтари”га 39 нафар ёшлар киритилган бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаларини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларда томорқачилик фаолияти ҳам алоҳида ўрин тутишига аҳамият қаратилмоқда.

– Аҳолига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳузуридаги жамғарма томонидан ажаратиладиган имтиёзли кредитлар, соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида батафсил маълумотлар беришга ҳаракат қилдик, - дейди  O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Бизнес тузилмалари, фермерлар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Фарҳод Маматқулов. - Шунингдек, кичик иссиқхона қуриш, чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида  кредит маблағи олиш истагида бўлган хонадон эгаларининг мурожаатларини депутатларимиз назоратига олдик.

Бўлиб ўтган тадбир партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг бу борада  олиб борилаётган амалий ишларни янада жонлатиришлари зарур эканлигини кўрсатиб берди.

      Холмат ТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти

 Сиёсий таълим маркази раҳбари

  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+