Булоқбошида “Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди

23.04.2021, 14:32

Булоқбошида “Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши "Аёллар қаноти" гуруҳи ташаббуси билан Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Андижон вилоят бўлими ҳамда Булоқбоши туман тиббий ижтимоий хизматлар бўлими билан ҳамкорликда “Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. “Саломатлик ойлиги” муносабати билан Аёллар қанотининг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Мустақилликнинг 30 йиллигига соғлом турмуш билан” шиори остида ташкил этилган мазкур семинарда сўз олганлар аҳоли ўртасида тиббий саводхонликни ошириш, фавқулодда вазиятлар вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари хусусида батафсил тушунтиришлар бердилар.

-Бугун аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳар қачонгидан долзарб, - дейди Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти вилоят бўлими мутахассиси Илмира Садовникова. – Оғир машаққатли пандемия даврини бошимиздан ўтказдик. Мана шунда бу соҳада аҳоли вакилларининг билимини юксалтиришга эҳтиёж борлиги яққол намоён бўлди.

Тадбир давомида иштирокчиларга автоҳалокат пайтида, беҳуш ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, сунъий нафас бериш, юрак-ўпка регуляторини (сунъий юрак массажи) тўғри бажариш каби машғулотлар амалий тарзда мутахассислар томонидан кўрсатиб ўтилди.

Илҳомжон АҲМАДАЛИЕВ,

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+