Дўстликдаги тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган БПТда маслакдошларимиз сони 100 нафардан ошди

23.04.2021, 14:37

Дўстликдаги   тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган БПТда маслакдошларимиз сони 100 нафардан ошди

Шу кунларда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ, ҳудудлардаги қуйи бўғинлар фаолияти билан танишиб уларнинг фаоллигини янада ошириш, чекка ҳудудлардаги фуқароларимизга партиянинг ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилишга  бағишланган турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси партия Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган БПТ да ташкил этилди.

Халқ депутатлари туман кенгашидаги партиядан сайланган депутатлар, вилоят, туман  партия Кенгашлари ходимлари,  партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мазкур тадбирда  O’zLiDeP Сиёсий таълим бўлими мудири Холмат Тўраев томонидан партия  фаолияти ва мақсад-вазифалари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтилди.

Маълумки, партиянинг жойлардаги самарали фаолияти кўп жиҳатдан қуйи бўғин вакилларига ҳам узвий боғлиқ. Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб  бораётган Феруза Ғоффорова етакчилик қилаётган бошланғич партия ташкилоти  фаолияти фикримиз исботи.

Ўз сафларига 85 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган мазкур БПТ аъзолари  фаолликлари, ташаббускорликлари билан бошқа қуйи бўғин вакилларига ўрнак бўлиб келмоқдалар. Яқинда улар сафига яна 20 нафар янги фаоллар қўшилди. Эндиликда  мазкур қуйи бўғин, тумандаги йирик БПТлардан бирига айланди.

Келгусида БПТ фаоллари сони янада ошиши мумкин. Боиси, партия сафига кириш истагида бўлган  яна 60 нафар номзоднинг аризаси қабул қилинди.

Отабек ТЎХТАЕВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+