Каттақўрғонда “Аёллар дафтари”га киритилган 14 нафар хотин-қизга иссиқхона қуриб берилади

23.04.2021, 14:38

Каттақўрғонда “Аёллар дафтари”га киритилган 14 нафар хотин-қизга иссиқхона қуриб берилади

Давлатимиз раҳбари вилоятларга ташрифи чоғида томорқадан юқори ҳосил ва даромад олаётган омилкор инсонлар тажрибасини кенг жорий қилиш, томорқа майдонларига бозорбоп экинлар экилишини ташкил қилиш лозимлигини кўп маротаба таъкидлайди. Бунинг замирида сизу бизни бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшашимиз, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки экспортни кўпайтириш, даромадни ошириш, одамларимизнинг бугунидан рози бўлиб ҳаёт кечириши ётибди.

Вилоятимизга Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидан келган бир гуруҳ омилкор томорқачилар иштирокида вилоятимизнинг барча туманларида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича секторларда кўргазмали семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Шундай сменарлардан навбатдагиси Каттақўрғон туманида бўлиб ўтди. Каттақўрғон тумани томорқачилари экин майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ўзига хос тажрибага эга. Буни Мундиён маҳалласида амалга оширилаётган ишлар мисолида яққол кўриш мумкин.

Мазкур маҳаллада O`zLiDeP вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган кўргазмали семинар давомида маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган 29 нафар хотин-қизларнинг 14 нафарига Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ихчам иссиқхоналар қуриб бериладиган бўлди.

Ўроқова Муҳайё ҳам «Аёллар дафтари» руйхатида турадиган хонадонлардан бири ҳисобланади. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан бу хонадонга ихчам, ҳам арзон иссиқхона қуриб берилди.

Хусниддин Олимов хонадони синов тариқасида қурилган 2 сотихли иссиқхонадан қулупнай етиштириш йўлга қўймоқчи. Маҳсулотни бозорга етказиб бериш эвазига яхшигина фойда кўришни ният қилиб турибди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари Қирғиз маҳалласида бўлиб, Ирдош Эргашов хонадонида бундан ўн йил аввал 4 сотихли иссиқхона ташкил этилган лимонарияси билан яқиндан танишишди.

- Томорқа – ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи ҳисобланади. Шу иссиқхонада 2 тоннадан ортиқ лимон етиштириб, 50-60 миллион сўм даромад олаяпман. Янги ташкил этилган 5 сотихлик иссиқхонада мандарин, апельсин етиштиришни мақсад қилганман, – дейди хонадон эгаси Ирдош бобо Эргашов.

Бугунги семинарда кам таъминланганларга қандай экинлар экиш кераклиги амалий жиҳатдан кўрсатиб берилди. Иқлим-тупроқ шароитларидан келиб чиқиб иссиқхоналар барпо этиш юзасидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+