"Баҳора Текстиль" хусусий корхонасида партия аъзолари сафи 15 нафарга кўпайди

26.04.2021, 12:47

Жиззах вилоятида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда   халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари ҳамда O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия Кенгаши ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

 Аҳоли бандлигини таъминлашнинг энг синалган усули эса оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдир. Вилоят партия ташкилоти Бизнес тузилмалари, фермерлар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўлими ва халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари ҳамкорликда  "Баҳора Текстиль" хусусий корхонасида ташкил этган тадбирда ҳам айнан шу мавзуда сўз борди.

120 нафар хотин-қизлар меҳнат қилаётган мазкур корхонада партия фаоллари саъй-ҳаракати билан доимий иш ўрнига эга бўлган хотин-қизлар эндиликда мустақил тадбиркорлик борасида ҳам ўз кучларини синаб кўришни мақсад қилишган.

Бўлиб ўтган тадбирда шундай хайрли истакда бўлган хотин-қизларга ўз бизнесини шакллантириш борасидаги зарур йўл-йўриқлар, ҳуқуқий кўникмалар берилди. Шунингдек, партия сафига аъзо бўлишни истаган 15 нафар аъзоларнинг аризаси шакллантирилди.

    Фарҳод МАМАТҚУЛОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    976
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+