Депутатлар боғотлик мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитди

26.04.2021, 12:48

Депутатлар боғотлик мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида туманда амалга оширилган ишлар ҳамда маҳаллий бюджет ижроси  тўғрисида тегишли мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди.

Йиғилишда сўз олган туман қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи Б.Ямғуровнинг таъкидлашича кейинги йилларда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлар натижасида туманнинг иқтисодий салоҳияти ошиб бормоқда. Хусусан, жорий йилда 250 гектар майдонда интенсив боғлар ва 150 гектарда токзор барпо этилди.

Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ва уларга  кредит,  субсидия маблағларини ажратиш борасида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган.  Томчилатиб сувғориш техналогиясини жорий қилиш бўйича 22 та фермер хўжалиги ва 1 та кластерга 1541 гектар майдон учун 25151 млн сўм банк кредити ажратилган, бугунги кунгача 43 ховуз тиндиргичлари қазилган, 17 та жойга тик қудуқ қазиш режалаштирилиб 6 тасини қазиш лойиҳалари бажараилган.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан томчилатиб суғоришда ишлатиладиган мосламалар учун ҳар бир ҳудудда сервис хизматларини ташкил этиш лозимлиги билдирилди.

Шунингдек, йиғилишда тумани маҳаллий бюджет ижроси бўйича ҳам Молия бўлими бошлиғи Ж. Рузметовнинг ҳам ахбороти тингланди.

Ўтган йили туманда маҳаллий бюджет маблағлари 2 млрд 670 млн 526 минг сўмни ташкил қилган. Шунингдек, иштирокчилар томонидан «Очиқ бюджет» ахборот портали ишга туширилгани, эндиликда давлат идоралари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, интернет тармоғида очиқ маълумотларни ва бошқа ахборотларни жойлаштириб бориш ҳамда фуқароларнинг ушбу парталга кириб ўз ҳудудидаги биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида маълумотларни жойлаштириш имкони яратилгани айтиб ўтилди. Шу асосида энг кўп овоз тўплаган фуқаролар томонидан қўйилган мурожаатлари асосида маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмининг 10 % миқдоридаги маблағлар йўналтирилишинини инобатга олиб, Депутатлар томонидан аҳоли ўртасида мазкур парталнинг тарғиботини олиб бориш, ҳар бир фуқароларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатларга даҳлдорлигини ошириш, ҳамда  бюджет тақсимоти жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Фуқаролар учун яратилаётган бундай қулайликлар жойлардаги неча йиллардан буён тўпланиб қолаётган  муаммоларни бартараф этиш имконини беради.

 Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    403
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+