Депутат маҳаллада: “Қушчек” маҳалласидаги 700 метр йўл шағаллаштирилди

26.04.2021, 17:07

Депутат маҳаллада: “Қушчек” маҳалласидаги 700 метр йўл шағаллаштирилди

Норин  туман кенгаши  депутати А.Қодировга “Қушчек” МФЙ Чек кўчасидаги фуқаролардан мурожаат тушди. Унда маҳалладаги 2 та кўча таъмирталаб бўлиб қолганлиги, йўловчилар ва автомобиллар қатновида қийинчиликлар туғилаётганлиги, айниқса, ёғингарчилик пайтида аҳвол янада ёмон бўлиши таъкидланган.

Депутат аҳолининг бу мурожаатини эътиборга олиб, туман йўл қурилиш унитар корхонасига депутатлик сўрови билан чиқди. Унинг бу сўрови эътиборсиз қолмади. 3 кун муддатда корхона ишчилари томонидан ушбу  кўчаларга шағал ётқизилди, маҳалла аҳли ҳам қараб тургани йўқ, улар ҳам ҳашар йўли билан кўмак беришди. Қисқа муддат ичида 700 метр йўл шағаллаштирилди.

Маҳалла аҳли мазкур ижобий ишлар учун барча мутасадди раҳбарлар ва депутатга ўз миннатдорчилигини билдирди.

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+