Сирдарёда томорқачиликнинг водий тажрибаси оммалаштирилди

26.04.2021, 17:08

Сирдарёда томорқачиликнинг водий тажрибаси оммалаштирилди

Ўзбекистон Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг ташаббуси билан вилоят Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши билан хамкорликда водий вилоятининг тажрибали фермер ва томорқачилари билан биргаликда ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Сайхунобод тумани “Фаровон” МФЙда фаолият юритаётган Донабой Умиров раҳбарлигидаги “Бахмал лидер чорвадор” МЧЖга ташриф буюришди.

Мазкур МЧЖ жаҳон банки томонидан ажратилган 1 млрд 200 млн долларлик имтиёзли кредит ҳисобидан замонавий гидропоника усулида иссиқхона ташкил этган. Ҳозирда йилига 3 марта ҳосил олиняпти. 2020 йилда биринчи экин учун помидор экилиб, ундан 200 тонна ҳосил йиғиб олинди ҳамда ички ва ташқи бозорларга арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб берилди. Иссиқхонада 20 нафардан ортиқ ишсиз аёллар доимий иш билан ҳамда 30 нафардан ортиқ аёллар мавсумий иш билан таъминланган. Ишчиларнинг ўртача ойлик иш хаққи 1-1,5 миллион сўмни ташкил этади.

Наманган вилояти Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари “Гулистон” МФЙдаги илғор томорқачи кўкрак нишони соҳиби Иброхим Шамшиевнинг томорқа майдонидан самарали фойдаланиш сирларини ўрганиш мақсадида саёҳат ташкил этилди. Томорқачи ўзининг 0,25 гектар ер майдонида ўзининг 5 нафар оила аъзолари билан қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириб келмоқда. Деҳқончилик, паррандачилик, асаларичилк, чорвачиликда юқори ҳосилдорликка эришиляпти.

 Жумладан, 2018-2020 йилларда 1 200 минг дона тухум, 500 кг асал, 2 тн парранда гўшти, 10 тн сут етиштириб жами 1 300.0 миллион сўм даромад олган. Самарали меҳнатлари эвазига сўнгги уч йилда 350 млн.сўм соф фойда олган. Томорқачи ихтиёрида қишлоқ хўжалик экинларини парваришлаш учун барча техника ва ускуналар мавжуд. Иссиқхонада помидор, булғор қалампири, бодринг, карам  кўчатларнинг 10 дан ортиқ навларини кўпайтирмоқда. Хонадонда оила эҳтиёжидан келиб чиқиб 10 бош қорамол, 2 бош от парвариш қилинмоқда. Ҳудуддаги ёш оилаларга деҳқончилик сирларини ўргатиш мақсадида 10 нафар ишсиз ёшларга уста-шогирд анъаналарига асосан касб ўргатмоқда.

Тумандаги қишлоқ хўжалиги коллежи билан ҳамкорликда мазкур коллеж ўқувчиларга ҳар йилнинг феврал ойида асаларичилик ва паррандачилик соҳасидаги бой тажрибалари асосида маҳорат дарслари сифатида амалиёт дарслари ўтади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий йилда тумандаги 644 та хонадонда 8.9 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 159 нафар томорқа ер эгаларига иссиқхоналар қуриб фойдаланишга топширилди.

Элёр Жўраев

O'zLiDeP Сирдарё

вилоят кенгаши бўлим мудири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    584
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+