Сайёр қабул кунжи қалъаликларнинг муаммоларига бағишланди

27.04.2021, 16:07

Сайёр қабул кунжи қалъаликларнинг муаммоларига бағишланди

Бухоро туман ҳокими, O‘zLiDePдан сайланган туман Кенгаши депутати Хайрилло Жўраев ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашига 15-Лоша сайлов округидан сайланган депутат Фармон Аминов аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан 3-сектор ҳудудига қарашли “Кунжи Қалъа” маданият уйида яшовчи аҳоли билан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди корхона ташкилот масъуллари иштирок этишди.

Бевосита мулоқот жараёнида ҳудудидаги “Гулшанобод”, “Дилобод-Зафаробод”, “Хумин”, “Зарманоқ”,  “Новметан” ҳамда “Кунжи Қалъа” қишлоқлари аҳолиси ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мутасаддиларга мурожаат қилишди. Хусусан, аҳоли томонидан ички йўлларни асфальтлаштириш, имтиёзли кредитлар олиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдони ажратиш, тоза ичимлик суви ҳамда енгил конструкцияли контейнер олиш каби масалалар юзасидан 20 га яқин талаб ва таклифлар ўртага ташланди. Аксарият масалалар бўйича жойида тушунтиришлар берилиб, ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши ва ҳал этиш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.

Сайёр қабулга келган “Боғдашт” маҳалла фуқаролар йиғини “Боғдашт” қишлоғида яшовчи фуқаро Хафиза Қўлдошева тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун енгил конструкцияли қурилма сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, унга контейнер ажратилди.

Худди шундай “Новметан” маҳалла фуқаролар йиғини “Новметан” қишлоғида яшовчи фуқаро Азиз Салимов томонидан чорвачилик билан шуғулланиши учун имтиёзли кредит асосида чорва моллари олиб бериш тўғрисидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал қилинди ва тижорат банки томонидан фуқарога имтиёзли кредит асосида чорва моллари олиб бериладиган бўлди.

Сайёр қабул давомида мутасаддилар ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш учун аниқ режа ва дастурларни амалга ошириш юзасидан ҳам маҳалла фаоллари билан мулоқот қилишди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+