“Депутат маҳаллада – муаммолар ечими сари”: ўттиз нафар эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди

27.04.2021, 16:09

“Депутат маҳаллада – муаммолар ечими сари”: ўттиз нафар эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди

Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгаши депутати Феруз Эргашев доим ўз сайлов округи ҳудудидаги кўнгли ўксиклар ҳолидан хабар олиб келади. Бу сафар у муборак Рамазон ойи муносабати билан тадбиркорлар – Абдураҳим Раупов  ва Ҳакимжон Шодиевлар билан биргаликда Гулшанобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўттиз нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотганлар билан учрашиб, уларга 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

– Депутатга минг раҳмат, – дейди Гулшанобод МФЙ раиси О. Тўйлиев. – Шундай муборак кунларда маҳалламиз ҳудудидаги эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олди. У бу ишга тадбиркорлар – Абдураҳим Раупов  ва Ҳакимжон Шодиевларни ҳам жалб қилгани нур устига нур бўлди. Феруз Эргашев ўзининг савобли амаллари билан кўпчиликка ўрнак бўлмоқда.

– Тадбиркор ва депутат сифатида ўз маблағини фақатгина ўзининг эҳтиёжлари учун эмас, бизларга ҳам даромадининг бир қисмини улашаётган Феруз Эргашев ҳамда унинг бу савобли ишдаги шериклари Абдураҳим Раупов  ва Ҳакимжон Шодиевларга ўз миннатдорчилигимни билдираман,  – дейди Лейлак қишлоғида яшовчи Хабиба Зоирова. – Биз бу инсонларни чин дилдан дуо қилаяпмиз. Илоҳим мартабалари бундан ҳам баланд бўлсин.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+