Ҳушёрлик ва огоҳлик бугунги кун талаби

27.04.2021, 16:10

Ҳушёрлик ва огоҳлик бугунги кун талаби

Косон туманидаги 15-умумтаълим мактабида O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таьминлаш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм ва терроризм, гиёвандлик ва ёт ғояларга қарши курашишга қаратилган “Диний экстремизм ва терроризмнинг – жамият тараққиётига таҳдиди” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят ва Косон туман Кенгаши масъуллари, депутатлар,  маҳалла фаоллари, мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этишди.

Давра суҳбатида нотинч давлатларда рўй бераётган воқеалар ҳақида баён қилиниб,  баъзи ёшларимиз билиб-билмасдан ушбу ташкилот ва гуруҳларнинг таъсирига тушиб қолаётганлиги , уларнинг кўпчилиги ишлаш учун чет давлатларга чиқиб кетган фуқароларимиз эканлигини таъкидлаган ҳолда доимий равишда огоҳликни  йўқотмаслик кераклиги айтиб ўтилди.

Тадбирда Президентимиз раислигида жорий йил 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилишида кўтарилган асосий масалар ва белгилаб берилган вазифалар тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.  Шунингдек, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларни қизиқтирган саволларга партия масъуллари батафсил жавоб қайтаришди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    914
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+