Депутат ва ёшлар учрашувида талаба қизнинг мурожаати ўз ечимини топди

27.04.2021, 16:15

Депутат ва ёшлар учрашувида талаба қизнинг мурожаати ўз ечимини топди

O‘zLiDeP Жиззах худудий партия ташкилоти Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан ЎЗМУ Жиззах филиалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, O‘zLiDeP Жиззах худудий партия ташкилоти вакиллари, тегишли соха мутахассислари Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, талабалар, партия фаоллари, ёшлар иштирокидаги  “Депутат ва ёшлар” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар ҳамда   Давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, учрашув давомида ёшлар депутатларга бевосита ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича мурожаатлар қилиш имконига эга бўлдилар.

Насиба Эгамназарова ЎЗМУ Жиззах филиали 1-босқич талабаси. Хозирда тушмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди билан Ш.Рашидов тумани “Қангли” МФЙ да вақтинчалик тугатилмаган ижара уйда истиқомат қилади. “Темир”,  “аёллар”, “ёшлар” дафтарига кираман деб маҳалла раисининг хонаси эшигида сарғайди. Бугунги учрашувда депутат А.Хужаков ёрдами билан субсидия орқали уй-жой олиш учун  давлат хизматлари агентлигига  керакли хужжатлари топширилди.  

Шунингдек, учрашув давомида талаба ёшлар турли хил мавзулардаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Холбек АСАДОВ,

O‘zLiDeP Жиззах худудий партия ташкилоти

 Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+