“Халқимизга хизмат қилиш энг олий бахтдир!”

29.04.2021, 15:44

“Халқимизга хизмат қилиш энг олий бахтдир!”

Сайловолди дастури ижросини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.

2021 йилнинг I-чорагида депутат қабулхонасига ва аҳоли билан уйма-уй юриб ўтказилган учрашувларда 82 та мурожаатлар билдирилди. Уларнинг 38 таси жойида ҳал этилди. 33 та мурожаатни ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилди. 11 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат, тавсия ва кўрсатмалар берилди. Давлат ташкилотлари ва идорлаларига тегишли бўлган мурожаатлар юзасидан 4 та депутатлик сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинди.  

Фаолият давомида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ва Сайловолди дастурида илгари сурилган “Кучли ижтимоий фаоллик” масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айни шу мақсадда округ ҳудудидаги 370 дан ортиқ хонадонлардаги кекса-нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, узоқ вақтдан буён ётган беморлар ва якка ёлғизлар холидан хабар олинди. Уларни моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

Даволаниши учун касалхонага ётқизиш, дори-дармон сотиб олиш, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш ҳамда мулк солиғидан бўлган қарздорликни тўлашга ёрдам бериш юзасидан билдирилган 12 та мурожаатлар депутатлар ҳомийлиги асосида ижобий ҳал этилди. 

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида депутатларнинг ҳайрли ташаббуслари билан 22 ва 43-мактаблардаги хунармандчилик касб тўгарагига дурадгорчилик асбоб-ускуналари жамланмаси совға қилинди.

Ёшларнинг илм-маърифатли, интеллектуал салоҳиятли ва жисмонан бақувват бўлиб улғайишларига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида 20 нафар ёш спортчилар рағбатлантирилди. 2 нафар мактаб ўқувчисига депутат стипендияси берилди. 

Ҳудудлардаги “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида депутатлар бошқариб келаётган “ART SOFT HOLDING” МЧЖ таркибидаги корхоналарда  207 нафар иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари иш билан таъминланди. 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш, халқимизга хизмат қилиш ҳар бир халқ вакили учун олий бахтдир.

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    661
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+