“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида пахтаободлик ажрим ёқасидаги оила тикланди

29.04.2021, 15:46

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида пахтаободлик ажрим ёқасидаги оила тикланди

Х.Хусанова пахтаободлик. Уч нафар фарзанднинг онаси бўлган аёлнинг оиласи ажрим ёқасида. Ўзаро келишмовчилик эр ва хотиннинг орасига нифоқ солган. Арзимаган муаммонинг катталашиб кетишига аслида оила соҳиблари айбдор. Бўлар-бўлмас гап-сўзларнинг “болалаши” ортиқча ташвишларга йўл очгани тайин. Оиланинг сақлаб қолиш аслида шу оилани қурганларга боғлиқ, бироқ турмушга юзаки қараш туфайли ҳар иккиси икки томонда. Маҳалла-кўйнинг бир неча бор аралашуви ҳам оила соҳибларини инсофга келтирмади.

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида мазкур оилани яраштирув масаласи ҳам кун тартибига қўйилди. “Мустақилликнинг 30 йиллиги: мустаҳкам оила – жамият гултожи” шиори остида ташкил этилган тадбир аввалида сўз олганлар умуминсоний ва миллий оилавий қадриятлар, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва қайнота-қайнона ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида ҳаётий мисоллар орқали фикр билдирдилар.

-Оила – муқаддас неъмат эканлигини, афсуски, айрим ёшларимиз тўла англаб етмаяптилар, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ферузахон Мирзакаримова. – Давра суҳбатида айни жиҳатга асосий эътиборни қаратдик. Шунинг учун ҳам оила қуриш бўсағасида турган ёшлар вакилларини, отинойиларни, кайвони онахонларни, тумандаги тегишли мутасадди масъулларни жалб қилдик. Мавзу доирасидаги бугунги мулоҳазалар, ўйлайманки, эртага ижобий самарасини беради.

Тадбир якунида ажрим ёқасидаги Х.Хусанова оиласи тикланди.

Маликахон ЖАЛОЛОВА,

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+