Депутат маҳаллада: ўн беш нафар ёшлар ишга жойлаштирилди

30.04.2021, 15:59

Депутат маҳаллада: ўн беш нафар ёшлар ишга жойлаштирилди

Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси бошлиғи, туман Кенгаши депутати Шуҳрат Ҳайдаров ўзининг саховатпешалиги, халқ дардига камарбасталиги билан кўпчиликка ўрнак бўлаяпти. Унинг саъй-ҳаракатлари билан тўрт ой ичида 15 нафар “Ёшлар дафтари”га кирган ёшлар ишга жойлаштирилди. Депутат бу билан тўхтаб қолмай, доимий равишда уларнинг ҳолидан хабар олиб турибди. Яъни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда.

Шуҳрат Ҳайдаров яқинда ўз сайлов округи ҳудудидаги  Газли МФЙда бўлиб, у ердан кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага эга фуқаролар рўйхатини олди ва уларга ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

–Депутатга мингдан-минг раҳмат, – дейди онахон Айнагул Калиева. – У нафақат бизни йўқлаб келди. Ана шу вақтнинг ўзида кўпдан буён иш излаб юрган қизим – Тансулув Заркауловани иш билан таъминлади.

Мазкур жараён давомида қозоқ миллатига мансуб, иккинчи гуруҳ ногирони Рашида Сияфкаева ҳам халқ ноиби ҳаққига дуо қилди.

–Газли шаҳри Бухоро шаҳридан 110 км узоқликда жойлашган, – дейди Альберт Фархутдинов. – Ана шундай чекка гўшада истиқомат қилишнинг қулайлиги ва ўзига яраша қийин томонлари ҳам бор. Мен “Ёшлар дафтари”га киритилган,  уч ойдан буён ишсиз эдим. Депутат Шуҳрат Ҳайдаров кўмагида доимий иш билан таъминландим. Бундан бениҳоя хурсандман.

O‘zLiDeP депутатининг амалий ишлари шундангина иборат эмас. Унинг ташаббуси билан шаҳарда замонавий МТТ биноси қуриб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, газлиликларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун спорт зали қурилиши ишлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+