O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси: эҳтиёжманд оилалар учун бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди

30.04.2021, 16:00

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси: эҳтиёжманд оилалар учун бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” “Shifo-Nur-Servis” хусусий фирмаси қошидаги “G`uncha Med” клиникаси билан ҳамкорликда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Тадбир доирасида Олмазор туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди.

“G`uncha Med” клиникаси раҳбари, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Раъно Хожимухаммедова бошчилигида ташкил этилган тадбирга Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Баситханова ҳамда туман 14 оилавий поликлиникасининг олий тоифали шифокорлари, партия фаоллари, ОАВ ходимлари таклиф этилди.

Давра суҳбатида бугунги кунда Президентимиз томонидан аёлларга берилаётган эътибор, мамлакатимизда қабул қилинаётган соҳага оид қонун ва қарорлар, норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти йиғилганларга тушунтирилди. Аёллар билан тиббиёт ходимлари ўртасида бўлиб ўтган мулоқот жараёнида фикр-мулоҳазалар билдирилди, таклифлар олинди.

Аёлларга тиббий кўрик давомида кардиолог врач-терапевт, невропатолог, офтальмолог, дерматовенеролог, отоларинголог, психиатр, акушер-гинеколог, жарроҳ ҳамда бошқа мутахассислардан иборат юқори малакали шифокорлар томонидан самарали хизмат кўрсатилди. Лаборатория ва ультратовушли тиббиёт ускунаси ёрдамидан ҳам унумли фойдаланилди. Тадбир сўнгида аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилган имтиёзлар, шароитлардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Барча аниқланган кўрсаткичлар бўйича аниқ ташхислар қўйилиб, муолажалар белгиланди.

Жойларда ташкил этилаётган бундай тиббий кўриклар аҳоли учун ҳар томонлама қулайликларни яратиб бериш билан бирга хотин-қизларнинг тўғри овқатланиш ва гигиена, соғлом ҳомиладорлик ва бола парвариши, репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи борасидаги тиббий саводхонлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+