Партия фаоллари саховат ишларини давом эттиряпти

30.04.2021, 16:02

Партия фаоллари саховат ишларини давом эттиряпти

 Халқимиз азал-азалдан саховатпеша халқ. Бу қадрият азалдан қон-қонимизга сингиб кетган. Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу амаллар халқимизнинг азалий қадрияти ҳисобланади. Зеро, яхшилик, оқибат, раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган.

Бу борада O'zLiDeP  партиясидан сайланган депутатлар, саховатпеша тадбиркор ва фермерлар томонидан саховат ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу хайрли ишларни электорат вакилларимиз депутатлар ва фаолларимиз ҳам ўз имкониятларидан келиб чиқиб хайрия ишларини амалга оширмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Зухра Реймова, Нукус шаҳар 2 сектор раҳбари О.Қудайбергенов, "Нукус Мед Тех" МЧЖ ҚК Нукус шаҳар филиали директори Д.Қыдырниязов билан биргаликда 2 сектор ҳудудидаги "Темир дафтар"га киритилган кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож жами 30 та оила аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу каби хайрли ишлар жойларда давом  этмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+