Спикер ўринбосари Нукус шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари билан мулоқот қилди

30.04.2021, 16:03

Спикер ўринбосари Нукус шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Aктам Ҳаитов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳам учрашди.

Суҳбат ва мулоқотлар жараёнида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 11 мартдаги тегишли фармони ижроси юзасидан жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиб-тамойилларини татбиқ этиш, бу борада «Халқпарвар комиссия»сининг жамоатчилик назоратини ўрнатишда маҳаллий кенгаш депутатларининг фаоллигини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Жорий йилда республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар, қишлоқ жойларида 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилиши айтиларкан, «Халқпарвар комиссия» қурувчига ерни адолатли ажратилиши, имтиёз оладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатининг шаклланиши ва қурилишлар сифати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши зарурлиги қайд этилди.

Учрашувда берилаётган имтиёзларни ҳалол-пок қўллаш бўйича адолатли тизим яратиш учун амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    643
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+