O’zLiDeP вакиллари шаҳрихонлик ҳунармандга кредит олишда кўмаклашди

30.04.2021, 16:05

O’zLiDeP вакиллари шаҳрихонлик ҳунармандга кредит олишда кўмаклашди

Фаррухбек Мухторов шаҳрихонлик ёш ҳунармандлардан. У тайёрлаган эшик, ромлар сифати билан ички бозорда харидоргир. Эндиликда Ф.Мухторов фаолиятини кенгайтирмоқчи. Бироқ маблағи етарли эмас. Имтиёзли кредит олиш мақсадида тижорат банкининг туман филиалига зарурий ҳужжатларини топширганига анча вақт бўлди. Аммо кредитдан дарак йўқ.

O’zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши ҳамда Бош вазир қабулхонаси туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган “Тадбиркорга қанотмиз!” мавзусидаги сайёр қабулда ёш ҳунарманднинг муаамосига ижобий ечим топишда кўмаклашилди. Эндиликда олинган кредит билан Ф.Мухторов фаолиятини кенгайтиради.

Мазкур қабул жараёнларида тумандаги фаолияти давомида турли тўсиқларга дуч келаётган, ҳал этилмаётган масалаларига жавоб тополмаётган тадбиркорлар вакиллари иштирок этдилар. 

Садоқатхон МАҚСУДОВА,

O’zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+