Саноат зоналари инфратузилмаси бўйича муаммолар қарор ижроси билан бартараф этилади

30.04.2021, 16:06

Саноат зоналари инфратузилмаси бўйича муаммолар қарор ижроси билан бартараф этилади

Айни кунда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасига жуда катта эътибор берилаётганига ҳар қадамда гувоҳ бўляпмиз. Бугун ишбилармонлар учун яратилаётган шарт-шароитлар уларнинг мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари учун хизмат қилаётир. Хусусан, эркин иқтисодий зоналарнинг ташкил этилаётгани ҳам тадбиркорлар учун қулай имконият ва имтиёзларни тақдим этимоқда. Ҳозирда республика бўйича 23 та эркин иқтисодий ва 348 та кичик саноат зонаси фаолият юритмоқда. Эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 2,6 миллиард долларлик 453 та лойиҳа амалга оширилиб, 36 мингга яқин иш ўрни яратилган. Кичик саноат зоналарида эса 5 триллион сўмлик 1 минг 497 та лойиҳа ишга туширилиб, 36 мингдан зиёд кишининг бандлиги таъминланган. Албатта, буларнинг барчаси яратилатган имкониятлар самарасидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 апрель куни ўтказилган йиғилиш айни мавзу муҳокамасига бағишлангани бежиз эмас. Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича ўртага ташланган ҳар бир фикр, таклиф, камчиликни бартараф этиш йўллари тадбиркорларни ҳимоя қилувчи, қўллаб-қувватловчи партия электорати сифатида олдимизга муҳим вазифаларни қўйди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳудудларда бу борада имкониятлар кўп. Шу имкониятларни юзага чиқариш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Депутат сифатида ҳамда партия вилоят Кенгаши бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан жойларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш асносида айни эркин иқтисодий зоналардаги мавжуд камчилик ва муаммоларга дуч келамиз. Уларда аксарият саноат зоналари инфратузилмаси бўйича саволларга жавоб топишимизга тўғри келади. Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, жорий йилда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун 1 триллион 600 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгилангани ана шу муаммоларнин бартараф этишга замин яратади.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+