Қанча гектар ерлар ўзлаштирилиб қишлоқ хўжалигига фойдаланишга киритилди?

30.04.2021, 16:46

Қанча гектар ерлар ўзлаштирилиб қишлоқ  хўжалигига фойдаланишга киритилди?

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилмоқда.

Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоботини тингламоқда.

Ҳисоботда таъкидланганидек, аграр соҳада ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлигини янада ошириш мақсадида Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинган. Унда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, соҳада илғор технологияларни қўллаш бўйича қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланган.

Стратегия доирасида жорий йилнинг биринчи чораги давомида 14 та вазифаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу вазифалар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 февралдаги тегишли қарорига мувофиқ, 320 минг гектар майдонларни қайта фойдаланишга киритиш, чўл ва лалми-яйлов ерларни ўзлаштириш мақсадида ирригация-меллиорация ишлари, насос ўрнатиш, қудуқлар қазиш ҳамда янги мевали боғлар ва токзорлар барпо этиш ишларига жиддий киришилган.

Ҳозирги кунга қадар ерларни фойдаланишга киритиш учун 1 070 км суғориш тармоқлари қурилиб, 258 км коллектор тармоқлари таъмирланган. 1 011 дона суғориш қудуқлари ва 132 дона насос агрегатлари ўрнатилиб, 1 679 км электр узатиш тармоқлари тортилган. Бунинг натижасида эса республика бўйича жами 161,0 минг гектар, шундан 77,9 минг гектар фойдаланишдан чиққан ерлар ҳамда ер ости захира сувлари мавжуд бўлган 83,1 минг гектар чўл, адир ҳудудлардаги лалми ва яйлов ерлар ўзлаштирилиб қишлоқ хўжалигига фойдаланишга киритилган.

  • Кўрилди
    592
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+