Ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолати қандай?

30.04.2021, 16:57

Ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш  ҳолати қандай?

Эшитувда депутатлар мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмларини янада ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ижроси билан ҳам қизиқдилар.

Ҳисоботда таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги тегишли қарорига асосан айни йўналишда ва техник, бошоқли дон, дуккакли, мойли, полиз, сабзавот, картошка ва озуқа экинларини оқилона жойлаштириш, мевали боғ, узум ва тутзорлар ташкил этиш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида бир қатор вазифалар белгиланган бўлиб, ҳозирда бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Масалан, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар қўллаб-қувватланиб, бунинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиб берилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ишлар ўз самарасини бераётир.

Йиғилишда халқ вакиллари кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан берилган ҳисоботни маъқулладилар.

  • Кўрилди
    549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+