Ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига қанча маблағ ажратилди?
30.04.2021, 17:16
Ҳисобот даврида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича жами 353,1 минг гектар майдонда, жумладан, 318,4 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш, 30,5 минг гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш ва 4,2 минг гектар майдонда дискрет суғориш тизимини жорий қилиш бўйича қурувчи-пудрат корхоналари билан шартномалар расмийлаштирилган. Унга асосан бугунги кунда 183,8 минг гектар майдон молиялаштирилган бўлиб, қурувчи-пудрат корхоналари томонидан 185,4 минг гектар майдонда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётир.
Йиғилишда халқ вакиллари ирригация тармоқларини ривожлантириш ҳамда суғориш мавсумида сув ресурсларини иқтисод қилиш, мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.
Қайд этилишича, жорий йил 1 апрель ҳолатига ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича жами 180,4 млрд. сўм ёки ажратилган йиллик лимитга нисбатан 19 фоиз капитал қўйилмалар лимити ўзлаштирилиб, 203,4 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилган. Ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича эса 127,6 млрд. сўм капитал қўйилмалар лимити ўзлаштирилиб 144,2 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилган. Ушбу маблағлар ҳисобига 40,3 км каналлар, 14,1 км лоток тармоқлари, 4,8 км босимли қувурлар, 9 та суғориш қудуғи ва 1 та гидротехника иншоотида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган.
Мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 52,8 млрд. сўм капитал қўйилмалар лимити ўзлаштирилган ва 59,2 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилган. Бу маблағлар ҳисобига 6 та объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, 27,0 км коллектор-дренаж тармоқларида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилган.
Йиғилишда сўз олган депутатлар ҳисобот юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив ва ирригацион объектлар тармоғини яратиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий сувни ва ресурсларни тежовчи агротехнологияларни жорий этишдек муҳим масалалар O'zLiDePнинг доим диққат марказида бўлишини айтиб, Сув хўжалиги вазирлигининг ҳисоботини маъқуллашди.
Муҳокамалар жараёнида кун тартибидаги масала юзасидан вазирлик томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, қўмитанинг таклиф ва тавсиялари акс этган тегишли қарори қабул қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг