Урганч туманидаги “Milliy Bottlers” хусусий корхонаси ички бозорга 17,9 млрд сўмлик маҳсулотларни етказиб берди

01.05.2021, 16:52

Урганч туманидаги “Milliy Bottlers” хусусий  корхонаси ички бозорга 17,9 млрд сўмлик  маҳсулотларни етказиб берди

Аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш бугунги куннинг муҳим талабларидан бири ҳисобланади. Бу борада “Ҳар бир оила — тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Хоразм вилоятига сафари чоғида аҳоли бандлиги ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган дастурлар ижросини ўрганди.

Урганч туманидаги “Milliy Bottlers” хусусий корхонасида асосан қадоқланган яхна ичимликлар, тозаланган ичимлик суви, полиэтилен копсулалари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда бу ерда 160 нафар хотин-қиз ва ёшлар меҳнат қиляпти.

Корхона ўтган йили 17,9 млрд сўмлик маҳсулотларни вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилоятларига етказиб берган. Бугун бу ерда ишлаб чиқариш қуввати ва сифатини ошириш, экспортни кенг йўлга қўйиш мақсадида 510 минг АҚШ долларлик маблағ эвазига Хитой давлатидан янги ускуналар олиб келиб ўрнатилди.  

Спикер ўринбосари корхонада ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Уларга юртимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун ажратилаётган арзон уй-жойлар, ипотека кредитлари, субсидиялар ҳақида маълумотлар берди.

–Бугун олдимизда турган энг муҳим вазифа – бу ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб даромад олиши учун зарур шароитлар яратиб беришдир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Ҳаитов. – Шу боис, биз мамлакатимизда ишсизлик, айниқса, ёшлар ўртасидаги ишсизлик муаммоси бўлмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз. Зотан, фуқаролар бандлигини тўлиқ таъминлаш ва меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш, янги иш ўринларини яратиш, ишсизлик даражасини қисқартириш – мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим шартидир.

  • Кўрилди
    1549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+