Депутатлар Қаҳрамон Лола Муротова ҳолидан хабар олиб, ишчиларига совғалар улашди
02.05.2021, 09:42
Марказий Фарғонанинг қумлиқ ерларини бўстонга айлантирган, бошидан чит рўмоли тушмайдиган оддий ўзбек аёли Лолахон Муротова “Ёш фермер қизлар” мактаби очгани юртимиз бўйлаб овоза бўлди. Албатта, барча ўзбек қизлари Лола Муротова каби фидойи, ватанпарвар, элу юрти учун фойдаси тегадиган инсон бўлишни орзу қиладилар.
Наманган вилоятининг “Уйчи обод замини” фермер хўжалиги раҳбари Барно Мирзамова ва Андижон вилоятидаги “Иномжон файз” фермер хўжалиги раҳбари Одинахон Отахоновалар ҳам Қаҳрамон аёлга ҳавас қилганлар. Ҳозир ҳам фермер, ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳисобланган бу фидойи аёллар бугун “Нурлиобод” фермер хўжалигининг файзиёб дала майдонида бўлиб, деҳқончилик илми соҳиби Лола Муротова ва унинг аҳил жамоаси – фермер хўжалиги ишчилари билан мароқли суҳбат қурдилар.
– Мен Лола Муротовани устоз деб биламан. Бу инсон нафақат менга, балки ёш фермерларга ҳам устоз бўладилар, десам муболаға бўлмайди. Айниқса, мени қувонтирган нарса Олтиариқда фидойи фермернинг давомчилари мактаби очилгани бўлди. Энди Худо хохласа Лолахонлар кўпаяди, – дейди Барно Мирзамова. – Дашт жойларда ўз меҳнати, матонати ва тиришқоқлиги билан чўлни бўстонга айлантирган бу фидойи инсондан биз деҳқончилик синоатларини, агротехник тадбирларни қандай усулларда амалга ошириш, пахта ва ғалладан мўл ҳосил олиш, айниқса, пахта етиштиришда ғўза қатор ораларга ишлов бериш, асад ойидан самарали фойдаланишларни айнан Лола Муротовадан ўрганишимиз керак.
Албатта, хўжаликнинг эришаётган яхши натижаларида ишчи-ходимларнинг меҳнатлари ҳам таҳсинга сазавордир. Ахир аъзолар фермернинг қўш-қанотику. Фермер опа ҳар бир аъзоларининг меҳнатини қадрлайди. Уларга ишлашлари учун барча шароитлар муҳайё этилган бўлиб, ошхона, ювуниш ва дам олиш хоналари ҳамиша қадоқ қўлли меҳнаткашлар учун мунтазир.
Мўъжазгина шийпондаги мароқли суҳбатларда бугунги кунда фермерлар учун яратилаётган имтиёзлар, кластерларнинг тутаётган ўрни ва аҳамияти хусусида сўз борди.
Наманган ва Андижон вилоятидан ташриф буюрган Лола Муротованинг шогирдлари фермер хўжалининг ишчиларига эсдалик совғаларини ҳадя этдилар.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
журналист.
Ўхшаш янгиликлар
-
Бувайдалик сайловчилар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди
17.04.2024, 22:12
-
Депутат деҳқон бозорларда нарх-наволарни ўрганди
17.04.2024, 17:21
-
Шофирконда партия фаоллари хусусий МТТлар фаолиятини ўрганмоқдалар
17.04.2024, 15:40
-
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Сайхунободда аҳоли даромадларини ошириш бўйича қилинаётган ишларни ўрганяпти
17.04.2024, 13:20
-
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш учун янги имкониятлар яратилмоқда
16.04.2024, 18:26
Фикрингизни қолдиринг