Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар ўз ечимини топди

03.05.2021, 14:52

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар ўз ечимини топди

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими томонидан Бухоро туманида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми бўлиб ўтди.

Форумда туман ҳокими ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шукурбек Тошев “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш” мавзуидаги ҳисоботи тингланди.

Форум давомида тадбиркорлардан тушган кредит олиш, ер олиш, солиқ имтиёзлари, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш тартиби, паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик каби соҳалар билан шуғулланиш тартиблари, шунингдек, ишга жойлаштириш каби масалаларга оид саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди, депутатлар томонидан тегишли ёрдам кўрсатилиб, тавсиялар берилди ҳамда бажарилиши назоратга олинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ДГ раҳбари, туман Кенгаши депутати Гулнора Атоева сўзга чиқиб, барчани юртимиз ривожи йўлида қилинаётган ишларни жамоатчилик назорати орқали тўғри ташкил қилинишини таъминлаб боришга чақирди. Шунингдек, у барча маҳаллий Кенгаш депутатларини янада фаол бўлишга ундади.

Тадбир якунида депутатлик сўровига бефарқлик билан қараган ташкилот ва корхоналарнинг мониторингини ташкил қилиб, бундай масъулиятсиз мутасаддилар масаласини сессия кун тартибига қўйишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+