O’zLiDeP фаоли Жалақудуқда янги нодавлат МТМ фаолиятини йўлга қўйяпти

03.05.2021, 14:54

O’zLiDeP фаоли Жалақудуқда янги нодавлат МТМ фаолиятини йўлга қўйяпти

Маъмурахон Аҳмаджонова Жалақудуқ тумани “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганига 25 йилдан зиёд вақт бўлди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топган илк кунларданоқ бутун куч-ғайратини, ташаббусларини партия ривожи йўлида сарф этиб келмоқда.

2020 йилда ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада “Нилуфар” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил қилди. 30 ўринга мўлжалланган мазкур боғчада болажонларга 3 нафар тарбиячи таълим-тарбия бериб келмоқда.

Тадбиркор тиниб-тинчимайди. Керак бўлганда, атрофидаги ёшлардан шижоати баланд. Ғайрати, интилувчанлиги, ташаббускорлиги билан шогирдларига намуна бўлаётган М.Аҳмаджонова айни вақтда янги 100 ўринли нодавлат мактабғача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш арафасида. Мукаммал тайёрланган бизнес лойиҳа асосида қуриб битказилаётган ушбу боғча замон талабларига тўла жавоб бериши кўзда тутилган. Лойиҳада кўрсатилганидек, бу ерда ментал арифметика, хорижий тиллар боғча ёшиданоқ мукаммал ўргатилади. Шунингдек, спортнинг бир нечта турлари, мусиқа машғулотлари ҳам тажрибали мутахассислар кўмагида олиб борилиши режалаштирилган.

O’zLiDePнинг ишбилармон аёли маҳалладошлари, туман аҳли билан ҳамиша елкадош. Айниқса, пандемия даврида амалга оширилган саховат тадбирларидан фаол иштирок этди. Бугун ҳам маҳалладаги, қўшни ҳудудлардаги кўмакка муҳтожлар ҳолидан доимий хабар олиб туради.

Умиджон Охунов “Намуна” маҳалласи, “Ойбек” кўчасида яшайди. Соғлиги яхши эмас. Топганини амаллаб рўзғорга етказса, фарзандларининг ками қолиб кетади. Болаларининг камини тўлдирса, рўзғорининг кемтиги кўринади. Тадбиркор оилани оталиққа олди. Ҳарна, турмушнинг бир томонига енгиллик бўлса, фарзандлар улғайгач, отанинг қанотига киришади. Унга қадар елкадошликдан мадад сезсин, дейди тадбиркор.

Айни кунларда тадбиркор Маъмурахон Аҳмаджонова 9-май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан тумандаги нуронийлар, 2-Жаҳон уруши фахрийлари, фронт орти заҳматкашлари ҳолидан хабар олиш мақсадида зиёрат йўқловларини амалга оширишни бошлаб юборган.

Гулноза ХАЙИТОВА,

O’zLiDeP Жалақудуқ Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Миножатхон2021-05-05 07:11:27

Хожи онамизга куч кувват берсин. Ажойиб инсон. Жудаям гайратли. Умрлари зиёда булсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+