Депутат билан юзма-юз мулоқотда 15дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди

03.05.2021, 14:56

Депутат билан юзма-юз мулоқотда 15дан ортиқ  мурожаатлар қабул қилинди

Жондор туман 3-сектор ҳудудидаги 2-сон касб-ҳунар мактаби биносида O’zLiDeP Жондор туман Кенгаши томонидан “Депутат билан юзма-юз” лойиҳасида доирасида O’zLiDePдан Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Самойдин Ҳусенов ҳамда Жондор туман ҳокими, 11-Обод сайлов округидан туман Кенгаши депутати Санъаттилло Ҳикматовлар билан ҳудуд аҳолиси учрашуви бўлиб ўтди.

Депутатлар билан учрашувда секторлар ва туман корхона, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот масъуллари иштирок этди. Учрашувда аҳоли томонидан 15 дан  ортиқ  муаммоли масалалар билан мурожаатлар қилинди. Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал қилиниб, қолган муаммоларнинг ечими бўйича тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилиб  депутатлик назоратига олинди.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    458
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+