Мустақилликнинг 30 йиллиги: партия ғоялари қорақалпоқ талаба ёшларида қизиқиш уйғотди

03.05.2021, 14:58

Мустақилликнинг 30 йиллиги: партия ғоялари қорақалпоқ талаба ёшларида қизиқиш уйғотди

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали билан ҳамкорликда    давлатимиз  мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан " O'zLiDeP  - ёшлар билан бирга" мавзусида институтнинг талаба ёшлари ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали доценти Г.Ахымбетова ва бошқалар мустақиллигимиз шарофати билан мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, сўнгги  йилларда барча соҳаларда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар, жорий йилнинг "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалар борасида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда партияга 61 мингдан зиёд аъзолари бўлиб, уларнинг 23 мингдан зиёдини ёшлар ташкил этади.

Бу борада партиянинг "Ёшлар қаноти" томонидан ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  фаол ташаббускор  шижоатли  ёшларни партия сафига қамраб олиш, ишсиз уюшмаган ёшларннг бандлигини таъминлаш,  уларни тадбиркорликка жалб этиш орқали янги иш ўринларини яратиш, имтиёзли кредитлар ажратилишига ёрдам бериш мақсадида партиявий  лойиҳалар  доирасида  бир  қатор амалий ишлар олиб борилаётганлиги, турли хил мазмунда учрашув ва семинарлар ўтказилиб келинаётганлиги қайд этилди.

Учрашувда ёшлар билан очиқ мулоқот  жараёнида уларнинг қизиқиш ва интилишларини, фикр ва таклифлари ҳам тинглади. Бундан ташқари  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга, ўзгариш ва янгиланишларга ёшларнинг дунё қараши бефарқ эмаслигини, Она ватанга бўлган меҳр муҳаббат туйғуси баланд эканлигини сезиш мумкин.  

Қолаверса, очиқ мулоқот давомида институтнинг бир қатор талаба ёшлари партияга ўз қизиқишларини билдирди, аъзоликка қабул қилиниб, партия гувоҳномалари топширилди.   

O'zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    174
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+