3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий муборакбод этамиз

03.05.2021, 16:13

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий муборакбод этамиз

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари ҳамда партиянинг кўп минг сонли аъзолари номидан мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган барча юртдошларимизни 3 май – жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий муборакбод этамиз.

O`zLiDeP либерал-демократик ғоялари, дастурий мақсадларини ҳам айнан ОАВ орқали оммалаштирмоқда, тарафдорларини кўпайтириб, нуфузини мустаҳкамламоқда. Шунинг баробарида жамиятдаги турли муаммоларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратишда партиямиз бошқа воситалар қатори ОАВ имкониятларидан ҳам самарали фойдаланяпти.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев барча жабҳаларда, хусусан, ахборот тарқатиш билан боғлиқ соҳаларда ҳам очиқлик, ошкоралик сиёсатини бошлаб берди. Сўз эркинлиги шарофати билан мамлакатимизда том маънодаги ҳуқуқий-деморатик давлат, фуқаролик жамияти шаклланяпти, кўплаб соҳаларда юзага келаётган шаффофлик юртимиз тараққиётига ижобий таъсир кўрсатяпти. Кейинги бир неча йилда жамиятимизда ОАВнинг роли ва таъсири янада ошганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

Партиямиз ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам халқ орасида юриб, одамларни қийнаётган муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиққан, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантирган матбуот аҳлининг фидокорона меҳнатини юксак қадрлайди.

Ана шундай шарафли вазифаларни уддалашда ҳаммангизга муваффақият ёр бўлишини истаймиз. Яна бир бор касб байрамингиз билан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, ютуқ ва омадлар тилаймиз.

Актам ХАИТОВ,

O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери

ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари

  • Кўрилди
    612
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+