Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

03.05.2021, 16:52

Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар  киритилмоқда

Йиғилишда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексининг 14, 20, 22, 101 ва 102-моддаларида юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатларидан қуйи турувчи сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишни чиқариб ташлаш, шунингдек, 21-моддада Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва ўн бир – ўн саккиз нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилишини белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, 31-моддадан сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи кўрсатилиши ҳақидаги нормани чиқариб ташлаш, 48-моддада сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиши жойи ва вақти ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилиши, бунда, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб этилмаслигини белгилаш кўзда тутилмоқда.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар қонун лойиҳасини қабул қилиш миллий сайлов қонунчилигимизни умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари асосида янада такомиллаштиришга хизмат қилишини айтиб, уни қўллаб-қувватлашди.

Фракция йиғилишида яна бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилиб, кун тартибидаги масалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    602
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+