Депутатлар Фарғонада уй-жой қурилиши жараёнлари билан танишдилар

03.05.2021, 17:26

Депутатлар Фарғонада уй-жой қурилиши жараёнлари билан танишдилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фаромни ижросини таъминлаш ҳамда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида жорий йилда республикамизда “Халқпарвар” Жамоатчилик комиссияси тузилди.

Хусусан, 2021 йил 24 март куни Халқ депутатлари Фарғона вилояти ва туман-шаҳарлар Кенгашлари ҳузурида сенаторлар, депутатлар ва жамоат фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлардан иборат “Халқпарвар” Жамоатчилик комиссиялари тузилди.

Президентимизнинг юқоридаги Фармонига асосан, қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойлар қурилишини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилади. Шаҳарларда кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкаларини “Е-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукционга қўйилади. Туман-шаҳар ҳокимлиги томонидан маҳаллалар кесимида уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхати шакллантирилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлуда Ибрагимова ҳамда Баҳром Раҳмоналиевлар Қувасой шаҳри ва Қува туманларида бўлиб, аҳоли учун қурилаётган уй-жойлар билан танишдилар.

Ҳокимликлар томонидан уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхати шакллантирилгани, ипотека кредити ва субсидиялар олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

Депутатлар дастлаб Қувасой шаҳридаги “Бунёдкор” йўлдош шаҳарчасидаги кўп қаватли уй-жойларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди.

Шундан сўнг Пакана МФЙ ҳудуди кичик саноат зонасидаги 2021 йил июн ойида ишга тушиши режалаштирилаётган умумий қиймати 10 млн.АҚШ долларли “TSEMENT TEXNO SERVIS” МЧЖнинг инвестиция лойиҳаси билан танишдилар. Ушбу лойиҳа орқали 320 нафар янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

Депутатлар ҳарбийлар ва “Ватанпарвар” тизими ходимлари учун миллий қорабайир наслли отлар тайёрланадиган 2,5 гектар майдонда жойлашган “Водий тулпорлари” мажмуасида ҳам бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

O'zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+