Депутат тўғри йўлдами?

04.05.2021, 11:25

Депутат тўғри йўлдами?

Моҳина Содиқова Узун туманидаги “Янгийўл” маҳалласида яшайди. Боқувчисини йўқотган аёл “Аёллар дафтари”га киритилган. У ишга жойлашиш учун O'zLiDeP Узун туман Кенгаши депутати Сафаргул Ражабовага мурожаат қилди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан М.Содиқова тумандаги 5-МТМга фаррошликка ишга жойлашди. Шу билан бирга аёлга ҳомийлар жалб қилинган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари ва талаба фарзандларига ўқишга қатнаш учун кийим-кечаклар, ўқув қуроллари олиб берилди. М.Содиқованинг қизига эса фойдали меҳнат билан банд бўлиши, ўзини ўзи банд қилиши учун тикув дастгоҳи бериш режалаштирилди.

Мазкур маҳалланинг “Янги обод” кўчасида яшовчи “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи Саида Жабборованинг ҳам ижтимоий аҳволи оғир. Бирор-бир касбий мутахассислиги йўқлиги сабабли у тумандаги педагогика коллежига имтиёз билан ўқишга жойлаштирилди. Шу билан бирга 2 йиллик ўқиш даврида тумандаги сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда замонавий тикув дастгоҳи олиб берилиб, ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб келинаяпти. Бунда ҳам депутат С.Ражабованинг ҳиссаси, ташаббуси катта.

Депутатнинг кўмаги икки нафар фуқаро, иккита оиланинг ҳаётида ўзгариш ясади. Аслида кўзланган мақсад ҳам шу. Депутатнинг озгина саъй-ҳаракати билан одамларнинг мушкулини осон қилиш, ҳаётини фаровонлаштиришдан иборатдир. Шундай экан, демак, O'zLiDeP депутатлари тўғри йўлда.

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+