Талабалар ёш тадбиркор ҳузурида

04.05.2021, 11:28

Талабалар ёш тадбиркор ҳузурида

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Урганч Давлат университети  Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида таҳсил олаётган талабалар, Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши  депутатлари иштирокида тумандаги “Naturelle”  МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

 “Ёш муваффақиятли тадбиркор”  лойиҳаси  доирасида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад муваффақиятли тадбиркорнинг тажрибаларини  ёшларга ўргатиш, эгаллаётган соҳалари бўйича назарий билимлари билан  ҳамоҳанг равишда амалдаги ишлар билан таништириш, тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборат.

Мазкур корхона ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган бўлсада  ўзининг сифатли маҳсулотлари билан ўз харидорларига эга. Италия техналогияси асосида кунига 2 тоннагача сутни қайта ишлаб, сут  маҳсулотларини халқимиз дастурхонига, тумандаги мактабгача таълим муассасаларига етказиб бермоқда. Бугунги кунда бу ерда 12 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.  Келгусида тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириб, маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни мақсад қилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида таҳсил олаётган талабалар назарий билимларини амалий жараёнларда кўриб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тўлиқ жавоб олдилар.  Сутни қабул қилишдан тортиб, тайёр маҳсулот яратилгангача бўлган жараёнлар билан танишган ёшлар келгусида мазкур корхонада амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш истагини билдиришди. Корхона иш бошқарувчиси Шохрух Қаландаров ёшларга тадбиркорлик фаолиятини қандай йўлга қўйгани, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос машаққатларини сўзлаб берди. Шунингдек, келгусида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги ёшларга ўзининг тавсияларини берди.    

Шахноза Якубова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ёшлар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+