Депутат ўз округидаги мактаб ва боғчаларнинг ҳолатини ўрганди

04.05.2021, 15:53

Депутат ўз округидаги мактаб ва боғчаларнинг ҳолатини ўрганди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Юнусобод тумани 54-“Уч қаҳрамон” сайлов округидан сайланган депутат Р. Фазилов округдаги маҳаллалар раислари, ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли ва сайловчилар билан уларни қийнаётган муаммо, таклифларини эшитиш ҳамда муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида жойларда турли учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиб келмоқда.

Хусусан, ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан қулай шароитга эга мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларини замонавий кўринишга келтириш юзасидан мурожаатлари билдирилди. Депутат ўз ҳудудидаги 313, 327-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда “Орзу” номидаги 288-сонли ва “Камалак” номидаги 221-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларини кўздан кечирганда таъмирталаб эканлиги аниқланди. Халқ вакили ушбу муаммони зудлик билан ижобий ечим топиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга мурожаат қилди. Мазкур муаммони охиригача ҳал этиш борасида аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ишлар бошлаб юборилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    807
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+