Иссиқхона ва томорқа ерларидан қўшимча даромад олишга кўмаклашиш партиямизнинг доимий эътиборида

05.02.2018, 09:36

Иссиқхона ва томорқа ерларидан қўшимча даромад олишга кўмаклашиш партиямизнинг доимий эътиборида

OzLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан “Иссиқхона ва томорқа ерларидан мақсадли фойдаланиш” мавзуида учрашув ташкил этилди.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда сўз олганлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тизимда бозор механизмларини жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор ошириб боришда ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар кузатилаётганлигини таъкидлаб ўтидилар.

- Давлатимиз томонидан тадбиркор ва фермерларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда “Қишлоққурилишбанк”нинг туманимиздаги филиалидан 2 млн. 900 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ўз томорқамда иссиқхона ташкил қилдим, - дейди “Қанли” ОФЙ фуқароси  Алишер Хожабаев. - Ҳозирги кунда иссиқхонамизда  турли хил сабзавот маҳсулотларни етиштиряпмиз. Иссиқхонада етиштирган маҳсулотларимиз нафақат оиламиз балки, туманимиз аҳолисининг ҳам эҳтиёжлари учун хизмат қилаётганидан ҳурсандман. Келажакда иссиқхонани янада кенгайтириб, маҳсулотлар сонини ошириш режасини ишлаб чиқяпмиз.

Учрашув давомида партия ходимлари томонидан аҳолининг ўз томорқасидан унумли фойдаланиши орқали бозорларимизни арзон, сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлаш орқали халқимиз турмуш фаравонлигини ошираётган фуқароларимизнинг қўшимча даромад олишларига кўмаклашиш партиямизнинг доимий эътиборида эканлиги айтиб ўтилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1874
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+